Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:26 / 03.06.2015
1474
1 дақиқада ўқилади
Британия қироличасининг касаллиги ҳақидаги ахборот тасдиқланмади
Букингем саройи вакили қиролича Елизавета IIнинг хасталиги ҳақидаги ахборотни инкор этди. Бу ҳақда The Express нашрида ёзилди.
Яқинда оммавий ахборот воситалари қироличанинг Лондондаги қирол Эдуард VIII номли шифохонага борганини қайд қилган эди. Бу ўз навбатида давлат раҳбарининг беморлиги ҳақидаги гап-сўзларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.
Аммо, сарой вакилининг сўзларига қараганда, қиролича одатий тиббий кўрикдан ўтган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш