Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:14 / 04.06.2015
1566
1 дақиқада ўқилади
Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкентда Эрон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Iran.ru нашрининг хабар беришича, Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Муҳаммад Ризо Неъматзода комиссиянинг 11-йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга йўл олган.
Юқорида айтилган тадбирда иштирок этишдан ташқари, вазир Ўзбекистон президенти, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва транспорт вазирлари, савдо-саноат палатаси президенти ва Марказий банк раҳбари билан учрашувлар ўтказади.
Шунингдек, у Ўзбекистонда истиқомат қилувчи эронликлар билан учрашиши айтилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш