Спорт | 10:32 / 04.06.2015
1195
1 дақиқада ўқилади

"Интер" Икарди билан шартномасини 2019 йилга қадар узайтирди

"Интер" клуби Мауро Икарди билан шартномани узайтирди.

22 ёшли ҳужумчи билан янги келишув 2019 йилга қадар давом этади.

Жорий мавсумда Икарди Италия А серияда 36та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол урди ва Лука Тони билан биргаликда мамлакат чемпионати тўпурарлигини қўлга киритди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш