Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 20:11 / 05.06.2015
2903
1 дақиқада ўқилади
Бишкекда давом этаётган хотира турнирида ўзбекистонлик юнон-рим курашчилари 3та медални қўлга киритишди
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида юнон-рум кураши бўйича ўтказилаётган халқаро хотира турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этишяпти. 75 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Дилшод Турдиев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
59 кг вазн тоифасидаги баҳсларда ўз имкониятини синовдан ўтказган Феруза Тўхтаева кумуш медалга сазовор бўлди. 80 кг вазндаги ҳамюртимиз Бесики Солдадзе эса бронза медали билан тақдирланди.