Жамият | 07:25 / 05.06.2015
4080
1 дақиқада ўқилади

Бразилиялик бемор ўз миясини операция қилишаётган вақтда гитара чалиш билан банд бўлди

33 ёшли бразилиялик Энтони Кулкамп Диаснинг миясидаги шишни олиб ташлаш учун жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Беморга бу жараён вақтида наркоз берилмаган ва у онгли ҳолатда қолган. Бу ҳақда NBC News нашри хабар қилди.

Диас шифокорлар ўз бошини операция қилаётганида гитара орқали The Beatles гуруҳининг "Yesterday" композициясини ва бир қанча миллий куйларни ижро этган.

Шифокорларнинг маълум қилишича, бу унинг миясидаги операция муваффақиятли ўтишида муҳим аҳамият касб этган.

Қайд этилишича, Диас бу вақтда ўз ўғли учун яратган куйини ҳам ижро этган. Унда ўғли туғилшидан икки ҳафта ўтгач, мия шиши аниқланган.