Жаҳон | 08:02 / 06.06.2015
2868
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги саёҳат кемаси чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 331 кишига етди

ХХРнинг Хубэй вилоятидаги Янцзи дарёсида ғарқ бўлган “Шарқ юлдузи” саёҳат кемаси қурбонлари сони 331 кишига етди. Бу ҳақда CCTV теленанали твиттери орқали хабар берилган.

5 июнь куни кема сув остидан чиқариб олинганди.

Тирик қолганларнинг гувоҳлик беришича, кема 30-60 секундда сув остига ғарқ бўлган.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қутқарувчмларнинг иши қийинлашган. Кемада бўлганларнинг 16 нафари қутқариб қолинган.

ХХР транспорт вазирлигининг маълумотларига қараганда, кема бортида 456 киши бўлиб, улардан 405 нафари йўловчилар, 46 нафари экипаж аъзолари ва 5 нафари туристик агентликлар вакиллари бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш