Ўзбекистон | 20:07 / 07.06.2015
14247
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон жанубида рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилди

6 июнь куни Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида термометр кўрсаткичлари +41,4 градусни кўрсатди ва бу борадаги рекорд ўрнатилди.

Метеорологларнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда бундай даражадаги иссиқ 1961 йилдан бери кузатилмаганди. Ўша йили Ўзбекистонда 40,7 даражадаги иссиқ ҳарорат қайд этилганди.

meteonovosti.ru нашрида ёзилишича, Ўрта Осиё ҳудудининг барча қисмларида юқори даражадаги иссиқ ҳароратлар қайд этилган ва уларнинг энг юқори даражалиси Ўзбекистондаги Томдибулоқ ҳудудида ўрнатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш