Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хави, Иньеста ва Месси ЕЧЛда 4 мартадан ғалаба қозонган футболчилар бўлишди
6 июнда Берлин шаҳридаги "Олимпиаштадион" ўйингоҳида "Барселона" ЕЧЛ финалида "Ювентус"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа жамоа охирги 10 йил ичида тўртинчи марта ЕЧЛнинг бош совринига эга чиқди.
Жамоанинг асосий футболчилари Хави, Иньеста, Месси ва Пике эса 10 йил давомидаги барча 4 финал ўйинида қатнашган.
Аввалига 2006 йили "Арсенал" 2:1 ҳисобида мағлуб этилиши орқали узоқ йиллик танаффусдан сўнг ЕЧЛ Кубоги қўлга киритилган бўлса, 2009 ва 2011 йилларда Англиянинг бошқа бир жамоаси "Манчестер Юнайтед" 2:0 ва 3:1 ҳисоблари билан ЕЧЛ финалларида мағлубиятга учратилган.
Қайд этиш жоизки, 4 марта ЕЧЛ кубогини ютиш кўрсаткичга шу вақтгача Кларен Зеэдорфга тегишли эди.