Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:13 / 10.06.2015
2591
1 дақиқада ўқилади
Киев яқинидаги нефть омборида давом этаётган ёнғин вақтида портлаш содир бўлди
Киев яқинидаги нефть омборида 9 июнга ўтар кечаси чиққан ёнғин давомида портлаш юз берди. Бу ҳақда 112 Украина телеканали хабар қилган.
Гувоҳларнинг айтишича, бу воқеа Тошкент вақти билан 10 июнь куни, соат 07:30 да содир бўлган.
Ўт ўчирувчилар шароитларнинг оғирлиги туфайли ҳанузгача ёнғинни бартараф қила олишмаган.
Воқеа жойида ўнлаб ўт ўчириш машиналари иш олиб бормоқда.
Ушбу ёнғин давомида шу вақтгача 3 нафар ўт ўчирувчи ҳамда бир нафар омбор ходими ҳалок бўлган. 12 киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.