Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 16:17 / 10.06.2015
5005
1 дақиқада ўқилади
Тошкент-Қўнғирот-Тошкент йўналиши бўйлаб қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Йўловчилар оқими кўпайгани муносабати билан Тошкент-Қўнғирот-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.
54/53-рақамли ушбу поезд 14 июндан 6 сентябргача якшанба кунлари қатнайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” компаниясининг сайтида маълум қилинди.
Поезд Тошкентдан Қўнғиротга якшанба кунлари 16:50 да, Қўнғиротдан сешанба кунлари 08:53 да Тошкентга қараб жўнаб кетади.
Қўнғирот – Ўзбекистон шимоли-ғарбида, Қорақалпоғистондаги шаҳар бўлиб, Амударё дельтасида жойлашган, шаҳардан 8 км ғарброқдан Устюрт платоси бошланади.