Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 20:17 / 11.06.2015
3366
1 дақиқада ўқилади
Европарламент 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари бошқа давлатларга берилиши эҳтимолини қўллаб-қувватлади
Европарламент ФИФАнинг аудит бўйича комиссияси раҳбари Доменико Скаланинг агар Россия ва Қатар 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларини ўтказиш учун пора бергани ҳолатлари аниқланса, у ҳолда бу мамлакатлар жаҳон чемпионатлари ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳақидаги баёнотини қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди.
Аввалроқ Скала агар Россия ва Қатар томонидан жиддий қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланса, 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларини ўтказиш ҳуқуқи бошқа давлатларга берилишини маълум қилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш