Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:17 / 12.06.2015
2763
1 дақиқада ўқилади
Андижонлик оҳак ишлаб чиқарувчи 15 кунда газ тармоқларига 13 млн сўм зарар келтирди
Андижонлик Насибулло Тожибоев ўз уйида оҳак пишириш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ноқонуний равишда газ тармоғига уланиб олди. Бундан ташқари, у ўз фаолиятини тегишли тартибда ҳужжатлаштирмай, ноқонуний тижорат фаолияти билан шуғуллана бошлади.
“Ҳуқуқ” газетасининг хабар қилишича, 15 кунлик фаолияти давомида Насибулло “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси Андижон шаҳар филиали манфаатларига 13 млн сўм зарар келтирган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг фаолияти фош қилиб, жавобгарликка тортди.