Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:23 / 12.06.2015
5136
1 дақиқада ўқилади
БМТ бош котиби Ўзбекистон президенти билан халқаро террорчиликка қарши кураш масаласини муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов БМТ бош котиб Пан Ги Мун билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида халқаро террорчилик ва экстремизмга қарши кураш масаласида фикр алмашилди.
“Учрашув давомида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда келажакдаги истиқболлари, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Марказий Осиёда тинчликни таъминлаш, халқаро террорчилик ва экстремизмга қарши курашда бирдамлик масалалари муҳокама қилинди”, – дейилади хабарномада.