Жаҳон | 06:43 / 15.06.2015
2449
1 дақиқада ўқилади

БААда Қозоғистон президенти Назарбоев сурати акс этган маркалар чиқарилади

БААда Қозоғистон президент Нурсултон Назарбоев сурати акс этган почта маркалари чиқара бошланади, деб хабар бермоқда Kursiv.kz портали.

“Бирлашган Араб Амирликлари почта оператори Emirates Post ва “Казпочта” АЖ икки дўстона давлат раҳбарлари – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва БАА президенти шайх Халифа ибн Зохид Ал-Наҳаянийга бағишланган почта маркаларини биргаликда чиқариш ҳақида қарор қабул қилди”, дейилмоқда хабарда.

Почта маркаларини намойиш қилиш ва меморандум имзолаш тантанали маросими 9 июнда Дубайда бўлиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш