Жаҳон | 17:45 / 15.06.2015
6019
1 дақиқада ўқилади

Тбилисидаги тошқин суратлари ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди

13 июндагн 14 июнга ўтар кечаси Грузия пойтахти Тбилисида содир бўлган кучли ёғингарчилик натижасида тошқин келиб чиқди. Вере дарёси қирғоқларидан тошиб чиқиб, бутун бошли туманни сув остида қолдирди. Натижада йўллар, машиналар, уйлар, гаражлар, дўконларга зарар етказилди. Маҳаллий ҳайвонот боғи вайрон бўлиб, ундан 30 жонивор қочиб кетди.

Маълум бўлишича, тошқин оқибатида 8 киши азият чеккан. Махсус хизматлар қочиб кетган жониворларни тутиш бўйича амалиётлар ўтказмоқда. Аҳолига уйдан чиқмаслик тавсия қилинмоқда.

Ижтимойи тармоқларда табиий офат ва унинг оқибатлари акс этган кўплаб суратлар пайдо бўлди.
Дастлабки суратлар ярим тундан сўнг пайдо бўла бошлади. У пайти фақат жала қуяётган, шамол эсаётган эди, дарё ирмоқларидан чиқиб кетмаган эди.

Пойтахт кўчаларида эмин-эркин кезиб юрган йиртқичлар ҳам камера объектливларига тушиб қолишди.