Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:45 / 16.06.2015
3612
1 дақиқада ўқилади
“Ал-Қоида Арабистон ярим оролида” гуруҳининг етакчиси ўлдирилди
“Ал-Қоида Арабистон ярим оролида” террорчи гуруҳининг етакчиси Носир ал-Ваҳший ўлдирилди. Бу ҳақда CNN канали Яман хавфсизлик хизматига таянган ҳолда маълумот берди.
“Ал-Қоида Арабистон ярим оролида” ташкилоти Яманда фаолият юритади. Тахминларга кўра, унинг раҳбари АҚШ авизарбалари натижасида йўқ қилинган. АҚШ расмийлари айни пайтда ал-Ваҳшийнинг ўлими ҳақидаги ахборотни текширмоқда.
Яманда ҳукумат қўшинларининг исёнчи хусийлар билан тўқнашувлари давом этмоқда.