Спорт | 17:36 / 16.06.2015
8534
1 дақиқада ўқилади

Журналист ўзбек футболидаги муаммоларни фош қилиш учун ўзига 5 млн сўм йиғиб берилиши кифоялигини билдирди

Ўзбекистонлик футбол журналисти Нодирхўжа Юлдашев Ўзбекистонда футболни ўсиши учун мухлислар 5 миллион сўм йиғиб бериши кифоя қилишини айтди. Бу ҳақда у ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

«Мана ҳаммангиз футболимизда ўсиш бўлишини истайсиз тўғрими? Менга 5 млн сўм йиғиб бера оласизларми? Фейсбукда 1500 ва сайтимиздаги 100 000 ўқувчи шу пулни йиғиб бера оладими? 12та вилоятимиз (футболини) асл башарасини очиб бераман», деб ёзади Юлдашев.

Шунингдек, у мазкур йиғилган пуллар йўл ва меҳмонхона харажатлари учун ишлатилишини билдириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 16 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 учун саралаш дастлабки учрашувда КХДР терма жамоасига қарши учрашувда 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради ва мазкур пост ҳам ушбу натижадан кейин Фейсбук ижтимоий тармоғида пайдо бўлган.