Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт кураши бўйича Ўзбекистон ўспиринлар терма жамоаси Осиё чемпионатида 13 та медални қўлга киритди
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўспиринлар ўртасида спорт кураши бўйича ўтказилган Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бу чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси 13 та медаль қўлга киритди, улардан 4 таси олтин, 4 таси кумуш ва 7 таси бронза медаль бўлди.
Эркин курашчиларимиз 2 та кумуш ва 4 та бронза медали қўлга киритдилар ва бунинг эвазига умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгалладилар. Қизларимиз учта медаль – биттадан олтин, кумуш ва бронза медали соҳиблари бўлишди ва умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллашди.
Юнон-рум кураши бўйича курашчиларимиз битта олтин, битта кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишди ҳамда умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллашди.
Қуйида совриндорларимиз номлари келтирилган:
Эркин кураш. Ўспиринлар: Рустамбек Жўраев (46 кг) – “кумуш”, Аббос Рахмонов (54 кг) – “кумуш”», Ислом Илхомов (42 кг) – “бронза”, Ғулом Абдуллаев (50 кг) – “бронза”, Бунёд Тожибоев (58 кг) – “бронза”, Ҳасанбой Раҳимов (100 кг) – “бронза”.
Эркин кураш. Қизлар: Набира Есенбаева (60 кг) – “олтин”, Шаходат Жуллибоева (56 кг) – “кумуш”, Актенге Кеунимжаева (46 кг) – “бронза”.
Юнон-рум кураши: Абубакр Алимов (69 кг) – “олтин”, Махмуд Бахшуллаев (54 кг) – “кумуш”, Достонбек Турсунбоев (42 кг) – “бронза”, Тўрабек Тиркашев (46 кг) – “бронза”.