Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2015 (U-20). Бразилия Сенегал устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалининг биринчи баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда Бразилия ҳамда Сенегал жамоалари куч синашди. Учрашув бразилиялик ёшларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Иккинчи финалчи номи Сербия ва Мали ёшлари ўртасидаги учрашувда ҳал бўлади. Ўйин бугун 17 июнь куни Тошкент вақти билан 12:30да бошланади.
ЖЧ-2015 (U-20)
1/2 финал
Бразилия U-20 – Сенегал U-20 5:0 (4:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 5, автогол Корреа, 2:0 – 7 Маркос Гильерме, 3:0 – 19 Бошилья, 4:0 – 35 Жорже, 5:0 – 78 Маркос Гильерме.
Бразилия U-20 – Жан, Жоао Педро (Родриго, 79), Лукао, Жорже (Кажу, 46), Бошилья, Марлон (Лео Перейра, 64), Данило, Алеф, Маркос Гильерме, Габриэл Жезус, Жан Карлос.
Сенегал U-20 – Си, Корреа, Силла, Ваге, Сиссе, Гомис, Ндиай (Ньянг, 61), Сарр, Нассалан, Тиам (Ваджи, 86), Коне (Ба, 47).
Огоҳлантиришлар: Сиссе (2), Жорже (37), Гомис (66), Сарр (69), Ваге (90).
Четлатиш: Сиссе (44).