Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:25 / 17.06.2015
2480
1 дақиқада ўқилади
Нигерияда топиб олинган портловчи қурилмалар портлаши оқибатида 63 киши ҳалок бўлди
Нигерияда “Боко Ҳарам” гуруҳига тегишли бомбаларнинг портлаши оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Маҳаллий ўзини мудофаа қилиш қўшинларининг айтишича, “Боко Ҳарам” қўшинларига тегишли портловчи қурилмалар омборхонаси аниқлангандан кейин у Монгуно шаҳрига олиб келинган.
Бомбалар олдида маҳаллий аҳоли тўпланиб олган ва айнан шунинг оқибатида тасодифан содир бўлган портлашдан ҳалок бўлганлар сони кўпчиликни ташкил қилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш