Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 11:31 / 17.06.2015
2992
1 дақиқада ўқилади
Оқ уй ҳудудига кирмоқчи бўлганида қўлга олинган уруш фахрийси 17 ойга қамалди
АҚШда уруш фахрийси бўлган Омар Гонсалес исмли шахс мамлакат президенти қароргоҳи бўлмиш Оқ уйга панжарали тўсиқни ошиб ўтиш орқали киришга урингани учун суд қилинди ва унга нисбатан 17 ойлик қамоқ жазоси белгиланди. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс нашри хабар берган.
Судда давлат прокурори унга нисбатан 2 йиллик қамоқ жазоси сўраган.
Бироз олдинроқ, Омар Гонсалес руҳий тестдан ўтганди.
Маълумот учун, Гонсалес 2014 йилнинг сентябрида Оқ уйга киришганида қўлга олинган. Унинг уйидан қурол ва ўқ-дорилар топилганди.