Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:20 / 18.06.2015
1345
1 дақиқада ўқилади
Колумбиядан учралган мағлубият Дунганинг 11 учрашувдан иборат ғалабали сериясига якун ясади
Бразилия терма жамоаси Америка Кубоги-2015 турнирининг гуруҳ босқичида Колумбияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, Дунга 2014 йилги мундиалдаги муваффақиятсизликдан кейин терма жамоа бошқарувига келганидан бери илк марта мағлубиятли ўйинни ўтказди. Шу вақтгача у 11 учрашувдан иборат ғалабали серия қайд этганди.
Бразилия термаси унинг бошқарувида Эквадор (1:0), Аргентина (2:0), Япония (4:0), Туркия (4:0), Австрия (2:1), Франция (3:1), Чили (1:0), Мексика (2:0), Колумбия (1:0), Гондурас (1:0) ва Перу (2:1) жамоаларини мағлубиятга учратганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш