Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Минор” жомеъ масжидининг веб сайти “Рамазон – 2015” танловини эълон қилди
Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги “Минор” жомеъ масжидининг www.minor.uz сайти кириб келган муборак ой муносабати билан “Рамазон – 2015” танловини эълон қилди.
Танлов икки йўналиш бўйича ўтказилади:
1. Муборак Рамазон ойи ҳақида мақолалар танлови.
2. Муборак Рамазон ойи ҳақида шеърлар танлови.
Мақолалар ва шеърларни Рамазоннинг 27-кунигача [email protected] манзилига юборишингиз мумкин. Энг сара мақола ва шеърлар www.minor.uz сайтида эълон қилинади. Танлов натижалари Рамазон ҳайити арафасида маълум қилинади. Ғолиб бўлган мухлисларга махсус савғалар топширилади.
Манба: Qadriyat.uz