Спорт | 14:17 / 19.06.2015
932
1 дақиқада ўқилади

Австрияда “Формула-1”нинг саккизинчи босқичи бошланди

Бугун 2015 йилги мавсум Формула-1 тоифасидаги машиналар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг саккизинчи босқичи – Австрия гран-приси бошланди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ёзмоқда.

“Мерседес” жамоаси пойгачиси Льюис Хэмилтон Канадада бўлиб ўтган саккизинчи босқичда биринчи ўринни эгаллаган эди. У жамоадоши, германиялик Нико Росбергдан 17 очкога ўзиб кетди.
Жамоавий ҳисобда “Мерседес”дан кейинги ўринда “Феррари” бормоқда.
Бундан ташқари, “Ред Булл” жамоаси ҳам ғолибликка даъвогарлар сирасида тилга олинмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш