Жамият | 23:43 / 19.06.2015
4843
1 дақиқада ўқилади

Домодедово аэропортида 10 минг судралиб юрувчи жонзотлардан иборат юк ушланди

Москванинг Домодедово аэропортида 10 минг судралиб юрувчи жонзотлардан иборат юк ушланди, деб хабар бермоқда “Москва” янгиликлар агентлиги.

“Текширув ўтказилганда Божхона иттифоқи бож ҳудудига олиб кириш учун ветеринар санитар талабларга мувофиқ бўлмаган сертификат тақдим қилинган”, дейилмоқда.

Қайд этилишича, рептиялар партияси “Марлин аквариум ЛТД” компанияси номига АҚШдан келтирилган.