Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:44 / 19.06.2015
4040
1 дақиқада ўқилади
Греция бош вазири: Европа узоқ вақт ўзини дунёнинг киндиги деб ҳисоблаб келди
Греция бош вазири Алексис Ципрас Европа узоқ вақт ўз аҳамиятини бўрттириб келди, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда у Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Петербург халқаро иқтисодий форуми йиғилишида айтиб ўтди.
“Биз узоқ вақт мобайнида ўзимизни дунёнинг киндиги деб ҳисоблаб келдик, фақат яқинларимизга ишониб келдик”, – таъкидлаб ўтди у.
Ципраснинг фикрича, янги сиёсий кучлар бугун муҳим роль ўйнамоқда, халқаро муносабатлар эса кўп қутбли характер касб этмоқда.