Спорт | 06:08 / 19.06.2015
1784
1 дақиқада ўқилади

Либерия футбол уюшмаси раҳбари ФИФА президентлиги учун сайловга ўз номзодини қўймоқчи

Либерия футбол уюшмаси бошлиғи Муса Билити 2015 йилнинг декабрида ўтказилиши кутилаётган ФИФА президентлиги учун сайловда иштирок этиш ниятида эканини эълон қилди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар берган.

"Ҳаммамиз кўриб турибмизки, футбол қийин даврни бошдан кечирмоқда. Бундай даврда эса футболга буюк раҳбар керак.
Африка - ФИФАнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Биз бу масъулиятли ишни зиммамизга олишга тайёрмиз", дейди Билити.

Маълумот учун, билити 2010 йилдан буён Либерия футбол уюшмасини бошқариб келмоқда.