Жаҳон | 15:05 / 20.06.2015
2833
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ва Украина президентлари Остонада учрашиш ҳақида келишиб олишди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев украиналик ҳамкасби Пётр Порошенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати маълумот берди.

Айтилишича, суҳбат давомида Порошенко Украина Қозоғистоннинг Халқаро савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаганини таъкидлаб ўтди. Назарбоев суҳбатдошига миннатдорчилик билдирди.

Икки давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашди. Шунингдек, Порошенконинг Остонага ташриф буюриши борасидаги ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш