Жамият | 16:07 / 21.06.2015
3554
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Қарши шаҳрида “Аёллар маслаҳат маркази” иш бошлади.

– Марказ хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва тиббий маданиятини юксалтириш, уй бекаларини турли маънавий-мафкуравий хуружлардан асраш, мураккаб вазиятга тушиб қолган аёлларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилади, – дейди марказ раҳбари Ойдин Анорова. – Хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизмат кўрсатиш учун жамоатчилик асосида тегишли мутахассислар жалб этилди. Улар хотин-қизларнинг оилавий шароити ва муаммоларини ўрганиш, улар билан мулоқот қилиш, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва услубий йўлланма бериш каби ишларни олиб боради. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш