Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 23:00 / 21.06.2015
1859
1 дақиқада ўқилади
Россиялик теннисчи Теймузар Габашвили Ўзбекистондаги “Челленжер” мусобақасининг ғолиби бўлди
Россиялик Теймузар Габашвили Ўзбекистондаги 50 минг доллар мукофот жамғармасига эга “Челленжер” мусобақасининг ғолиби бўлди. Россиялик теннисчи мусобақа финалида бошқа бир россиялик теннисчи Александр Кудрявцев билан беллашди. Учрашув Габашвили фойдасига 6:2, 1:0 ҳисобида бораётганда Кудрявцев жароҳати туфайли учрашувни давом эттиришдан бош тортишига тўғри келди. Габашвили учун бу ғалаба жорий йилдаги “Челленжер” мусобақаларидаги 3-ғалабаси бўлди, қизиқарлиси теннисчи уларнинг барчасига Ўзбекистон кортларида эришган.