Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:41 / 22.06.2015
1478
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистон ҳарбийлари Араб денгизига чўкаётган кемадан 19 кишини қутқариб қолди
Ҳиндистон Ҳарбий-денгиз кучлари Араб денгизида ҳаракатланиш вақтида ҳалокатга учраган савдо кемасидан 19 кишини қутқарди. Бу ҳақда Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.
Қайд этилишича, қутқарилганларнинг барчаси экипаж аъзолари бўлишган.
Хабарда аниқлик киритилишича, бу кема Мумбай қирғоғидан 40 км масофада қутқарув сигналини юбора бошлаган.
Ижтимоий тармоқларда қутқарув амалиёти акс этган видеолавҳалар жойлаштирилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш