Спорт | 21:45 / 22.06.2015
1599
1 дақиқада ўқилади

Жон Терри: Чех мавсумда “Арсенал”га қўшимча 12-15 очко келтиради

“Челси” ҳимоячиси Жон Терри жамоа дарвозабони Петр Чехнинг “Арсенал” ўтиши эҳтимоли ҳақида ўзининг фикрини билдирди.

“Агар “Арсенал” Чехни олишга эришса, унда Чех жамоа таркибини кучайтиради. У жамоа учун мавсумда қўшимча 12-15 очкони сақлаб қолади.

Агар Чех “Челси”ни тарк этса, бизга бунга кўникиш жуда қийин бўлади. Ҳеч ким Чех кетишини истамаяпти, бироқ биз уни ўйнашни хоҳлаётганини тушуниб турибмиз”, деб айтди Терри.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш