Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:49 / 22.06.2015
4719
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари сохта пул цехини юритишда айбланди
Қозоғистонда сохта танга ишлаб чиқарувчи цех фаолияти фош этилди. Уни 1992-1994 йиллари туғилган бир гуруҳ қозоғистонликлар ва ўзбекистонликлар юритаётгани маълум бўлди.
Цех уч ойдан бери фаолият юритиб келгани маълум бўлди. Тинтув давомида 2 минг танга номиналли 225 купюра топилган. Қалбаки пулларнинг умумий миқдори 450 минг тангани ташкил қилган.
Қаллоблар қўлга олинди. Суриштирув ишлари бошланди.