Жамият | 15:07 / 22.06.2015
1954
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербург яқинида автомобил лосни уриб юбориши оқибатида бошқа машинадаги ҳайдовчи ҳалок бўлди

Россиянинг Ленинград вилоятидаги Волосовск тумани ҳудудидаги йўлда ҳаракатланаётган автомобил лосни уриб юборди. Натижада берилган зарбадан ҳавога учган жонивор қарама-қарши йўналишда келаётган автомобил томига тушган ва ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда маҳаллий органларга асосланган ҳолда 47news.ru хабар берган.

Маълум бўлишича, 22 июнга ўтар кечаси "Роговицы-Калатино" йўлининг биринчи километрида BMW 730 русумли машина лосни уриб юборган. Лось эса қарама-қарши йўналишда келаётган Audi А4 русумли машина устига тушиб, ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш