Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 06:32 / 23.06.2015
8174
1 дақиқада ўқилади
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони ўз уйида ўлдирилди
21 июнь куни кечаси бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Хуан Хосе Эстрада оламдан ўтди. У ўз танишлари билан келиб чиққан жанжал пайтида пичоқ тиғидан олинган жароҳатдан ҳалок бўлган. Бу ҳақда Vanguard хабар берди.
Терговчиларнинг аниқлашича, бу фоижа унинг Тихуане шаҳридаги уйида содир бўлган ва у ўз қариндоши томонидан ўлдирилган. Эстрада тез тиббий ёрдам машинаси етиб келгунича жон берган.
Қайд этиш жоиз, 51 ёшли бу собиқ жаҳон чемпиони охирги йилларда ишсиз эди.