Спорт | 22:42 / 25.06.2015
4849
1 дақиқада ўқилади

Independent: Хара Каванига нисбатан амалга оширган ножўя хатти-ҳаракати учун Америка Кубогининг охиригача ўйинлардан четлаштирилди

Футбол бўйича Чили терма жамоаси ҳимоячиси Гонсало Хара Уругвайга қарши учрашувда уругвайликлар ҳужумчиси Эдинсон Каванига нисбатан амалга оширган ножўя хатти-ҳаракати учун Америка Кубогининг охиригача мусобақадан четлаштирилди. Учрашув Чили фойдасига 1:0 ҳисобида якунланган.

Хара учрашув давомида Эдисон Каванининг кетига шапалатиб, бармоғини ишга солган ҳолда ножўя ҳаракатни амалга оширган. Кавани бундай хатти-ҳаракатдан дарғазаблигини намойиш қилганда Хара майдонга қулаб, юзини чангаллаб, ўзини гўёки рақибидан калтак егандек тута бошлаган. Оқибатда Кавани “емаган сомсаси” учун ҳақ тўлаб, майдондан чиқарилиб юборилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш