Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:57 / 25.06.2015
3272
1 дақиқада ўқилади
Туркия Кобани шаҳри "ИШИД" томонидан босиб олингани ҳақидаги хабарни инкор қилди
Туркиянинг Шонлиурфа вилояти губернатори "ИШИД" жангарилари томонидан Кобани шаҳри босиб олингани ҳақидаги маълумот хато эканини маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.
Хабарда айтилишича, бўлиб ўтган тўқнашувда 15 киши ҳалок бўлиб, 70 киши жароҳат олган.
Бироз олдинроқ, жангарилар Суриянинг Туркия билан чегара ҳудудида жойлашган Кобани шаҳрига ҳужум қилгани хабар қилинганди.
Кейинроқ баъзи ОАВларда шаҳар жангарилар томонидан эгаллангани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.