Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:31 / 25.06.2015
1179
1 дақиқада ўқилади
Япония бош вазири Олимпиада-2020 ташкилотчилиги учун масъул вазирни тайинлади
Япония Бош вазири Синдзо Абэ 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ташкил қилиш бўйича масъул вазир лавозимига Тосиаки Эндони тайинлади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.
Бош вазир Эндодан барча вазирлар, Токио ҳокимлиги билан яқин алоқада бўлишни ва шунингдек, қаттиқ меҳнат қилиши лозимлигини тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги ёзги олимпиада ва паралимпия ўйинлари Япония пойтахти Токиода бўлиб ўтади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш