Жаҳон | 20:21 / 27.06.2015
25248
5 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг улкан саёҳатчи кема

Сергей Доля исм-шарифли блогер дунё бўйлаб круиз лайнерларида саёҳат қилади ва ўз муштарийларини денгизчиликнинг замонавий ютуқлари билан таништириб боради.

У ўзининг навбатдаги саёҳатини ўтказган кема бундай лайнерларнинг энг улкани бўлиб, блогер ҳам ўз таассуротларида буни катта ҳаяжон билан тасвирлаган.

"Ўзингизни Лас-Вегасдаги кварталлардан бирида тасаввур қилинг. Бу ўзига хос шаҳарчада 7500 киши яшайди. Шундан 2500 нафари кема хизматчилари ҳисобланишади ва улар бошқа саёҳатчиларнинг кўнгилдагидек дам олишлари учун шароитлар яратиш билан машғул бўлишади. Бу кемада муз майдони, воллейбол ва баскетбол ўйинлари учун майдонлар, гольф майдони, боулинг учун зал, сунъий қояларга кўтарилиш машқлари олиб бориладиган ҳудуд, фитнес маркази ва улкан бассейн. Буларнинг ҳаммаси дунёдаги энг йирик кема Allure of the Seas’да жамулжам бўлган", деб ёзади Сергей Доля.

Круиз лайнери жамоаси. Бу кема ходимлари ўнлаб алоҳида гуруҳларга бўлинган ҳолда иш олиб боришади: биринчи гуруҳдагилар кеманинг ҳаракатланиши билан шуғулланишса, иккинчи гуруҳдагилар кемадаги хоналарнинг тоза тутилиши учун қайғуришади, яна бир гуруҳ саёҳатчиларни овқатлантириш билан банд бўлса, бошқаси уларнинг кўнгилочар ўйинлар билан банд бўлиши учун ҳаракат қилишади.

"Бу мен чиққан 16-лайнер. Бундан ҳам улкан кемаларда бўлганман, лекин бундагидек завқ олмаганман. Бу кемадалигимда очиқ ва бепоён денгизда сузаётганимизни унутаман, кеманинг ички дунёсига ғарқ бўламан".

Ҳар қадамда кема чизмаси аниқ кўрсатилган бўлиб, бундай улкан кемада адашиб қолмаслигингиз таъминланади.

Юқори палуба. Бу ер албатта балиқ овлаш учун эмас, лекин ўтган-кетганларга гап билан қармоқ ташлаб ўтириш учун қулай жой.

Кеманинг бошқа саҳнларида ҳам одамлар тўпланиб, ўзаро танишувлар ва суҳбатлар ўтказиши учун кўплаб жамоат жойлари ташкил қилинган.

Лайнерда одамлар яшайдиган икки асосий қисм мавжуд бўлиб, бу қисмлар кўтарма орқали ўзаро боғланади. Бу икки уйнинг томида эса бассейнлар барпо қилинган.

Кемадаги бассейнлар турли ранг ва турли ҳажмда ва турли ёшдагилар учун.

Мини-гольф.

Бу ерда баскетбол ҳам, воллейбол ҳам ўйнаса бўлади.

Бу эса пинг-понг мухлислари учун ҳудуд.

Бу мослама орқали кеманинг бу томонидан у томонига тезроқ ўтиш мумкин

Кема саёҳатига денгиз тинч бўлган кунларда чиқилади, Лекин кема палубасида сёрфинг ишқибозлари зерикиб қолишмайди.

Сёрфинг учун икки марта тўлқин ҳосил қилинади

Кемадаги иншоотлардан биринг томида илиқ сувли жакузилардан фойдаланиш мумкин. Бу жакузилар кеманинг 18-қаватида жойлашган.

Кема бурнида ҳам жамоатчилик учун махсус майдон ҳосил қилинган бўлиб, бу ерда сайёҳлар қаршидан келаётган шамолни ҳис қилишлари мумкин бўлади.

Кеманинг бурун қисмида ҳам учта бассейн мавжуд.

Бу ўша бассейнлардан энг каттаси ва энг чиройлиси.

Кеманинг икки асосий қисми оралиғида карусель, бар, парк ва кинотеатр жойлашган.

Ҳар куни оқшомда кинотеатр саҳнасида сю Солей цирки артистлари томоша кўрсатади. Сиз эса уларнинг маҳоратидан оғзингиз очилиб, ўтирасиз.

Кеманинг бошқа қисмида жойлашган, бу ерда дарахтлар ва баланд ўсимликлардан кичик ўрмонча яратилган.

"Яшил ҳудуд" ҳам икки қисмдан иборат

Атроф саккизинчи қаватдан шундай кўринади

Сайр қилиш учун ҳудуд

Кеманинг бу қисмида турли халқларнинг миллий ошхоналари жойлашган

Кеманинг қуйруқ қисми. Бу ерда альпинизм билан шуғулланиш учун иккита махсус девор бор. Альпинизм билана Карл!

Central park`даги барлар

Кинотеатр

Кемада ҳар қандай ҳолат учун тайёргарлик мавжуд бўлиб, қутқарув ишлари учун аъло даражадаги тизимлар шай қилинган.

Кема бурнида вертолёт қўниши ва ҳавога кўтарилиши учун майдонча қурилган.

Central park`нинг бешинчи қаватида магазинлар, караокели бар ҳамда "Старбакс" мавжуд.

Бу зал эса автомобилни соғиниб қолганлар учун

Тўртинчи қаватда казино во тунги клуб жойлашган.

Шоу ва концертлар учун марказий зал

Капитан хонасига киртишмайди, лекин бу ҳудудда у билан кўришиш мумкин. Дарвоқе, бу кема бошқарувчиси - капитан ҳам эмас, уни биринчи офицер деб аташади.

Кеманинг штурвали йўқ, унинг ўрнига 3та замонавий мосламадан фойдаланилади

Бошқарув хоналари

Биринчи офицер ўз ёрдамчилари билан шу ерда ишлайди

Кема портга кирганида биринчи офицер мана шу ерда туриб, вазиятни назорат қилади.

Яна бир бошқарув механизми

Мана бу ердан ҳам кеманинг кўрфазга кириб, лангар ташлаш жараёнини кузатиш мумкин.

Манба: Xabardor.uz интернет нашри