Иқтисодиёт | 09:15 / 27.06.2015
3478
1 дақиқада ўқилади

McDonald's Россиядаги барча ресторанларидаги Wi-Fi хизмати учун пароль ўрнатди

McDonald's компанияси Россиядаги барча ресторанларидаги Wi-Fi хизмати учун пароль ўрнатди. Бу ҳақда РБК интернет-нашри компания вакилига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Қайд этилишича, тармоққа уланиш учун телефон рақамини киритиш керак бўлади. Сўнгра телефонга пароль ёзилган смс-хабар келади.

Рўйхатдан ўтиш тартиботини бир марта ўтиш талаб этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш