Жаҳон | 14:47 / 27.06.2015
2767
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркдан Кувайтга учиш вақтида йўналишни ўзгартирган самолёт Лондонга қўнди

Нью-Йоркдан ҳавога кўтарилган ва Кувайтга бориши керак бўлган самолёт Германияга етганида бортида фавқулодда ҳолат юз бергани ҳақида маълум қилиб, Буюк Британиядан қўниш учун рухсат сўради. Самолёт айни вақтда Лондонга қўнган. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

"Kувайт авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёт Хитроу аэропортига қўнишни амалга оширди", дейилади хабарда.

Ҳозирча бортда нега фавқулодда ҳолат эълон қилингани ва йўналиш ўзгартирилгани ҳақида аниқ маълумот берилмади.