Жаҳон | 00:19 / 27.06.2015
2970
1 дақиқада ўқилади

Тунис Мудофаа вазирлиги Ливия билан чегаралар мустаҳкам қўриқланаётганини маълум қилди

Тунис Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг Ливия билан чегаралари мустаҳкам қўриқланаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар.

“Ливия томонидан ҳеч қандай хавф йўқ. Ҳарбийларимиз Тунис-Ливия чегарасини мустаҳкам қўриқламоқдалар”, деб айтди Тунис Мудофаа вазирлиги вакили.

Вазирликда Тунис Ливиядан террорчиларнинг бостириб киришига қарши курашда Жазоир билан ҳамкорлик қилаётгани айтилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш