Спорт | 00:17 / 29.06.2015
3552
1 дақиқада ўқилади

Бокуда Европа ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди

28 июнда Озарбойжон пойтахти Бокуда ўтказилган тарихдаги биринчи Европа ўйинларининг ёпилиши маросими бўлиб ўтди.

Маросимда 17 та давлатдан 1600 кўнгилли иштирок этди. Шоу ташкилотчилари 10 мингга яқин пиротехник воситалардан фойдаландилар.

Ушбу маросимда фейерверк ва мусиқани уйғунлаштириш учун 200 соатга яқин вақт сарфланди.

Маросимни 68 минг томошабин тўғридан-тўғри стадиондан туриб, 800 млн га яқин томошабин телевизор орқали жонли равишда кузатдилар.