Жамият | 16:42 / 29.06.2015
1532
1 дақиқада ўқилади

Москвада икки Тожикистон фуқароси героин сотишда айбланмоқда

Москва вилоятидаги Люберци шаҳарчасида икки нафар Тожикистон фуқароси федерал миграция хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. ТАСС агентлигининг хизматнинг гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш бошқармасига таянган ҳолда маълум қилишича, улар катта миқдорда героин сотишда гумон қилинмоқда.
Хабарномада айтилишича, қўлга олинганлардан бири эркак, бир аёлдир. Уларнинг ёнидан 2 кг героин топилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш