Спорт | 15:00 / 29.06.2015
2678
1 дақиқада ўқилади

ЎзПФЛ «Динамо»га нисбатан интизомий чора қўллади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Самарқанднинг «Динамо» клубига нисбатан Регламент талабларини бузгани учун интизомий чора қўллади

Хабар беришларича, «Динамо» ПФК Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал клублар ўртасидаги 2015 йилги мусобақалар Регламенти (19-модда, 19.11- ва 19.12-банди) ва Тартиб-интизом кодекси (5-модда, 5.57-банди)ни бузган. 

«Динамо» ПФК жаримага тортилган ва шундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, янада қатъий жазога тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш