Жаҳон | 08:52 / 30.06.2015
3100
1 дақиқада ўқилади

АҚШ элчихоналарида визалар бериш билан юзага келган муаммо ҳал қилинди

АҚШнинг хориждаги барча консуллик муассасаларида кириш визаларини бериш хизмати қайта тикланди, деб айтмоқда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Марк Тонер.

"Виза бериш билан шуғулланадиган барча элчихоналар ва консулликлар ишчи ҳолатга қайтди", деб таъкидлаб ўтди Тонер.

Тонернинг айтишича, 21-29 июнь кунлари АҚШнинг хорижий консулликлари 410 мингдан кўпроқ ноиммиграцион кириш визаларини тақдим қилган.