Жаҳон | 22:39 / 30.06.2015
3543
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: ИШИД жангарилари 2014 йилда Ироқдаги маҳаллий қабилаларнинг 2 мингдан зиёдроқ вакилини ўлдирди

ИШИД террорчилик ташкилоти 2014 йилда Ироқда маҳаллий қабилаларнинг камида 2 минг нафар вакилини ўлдирди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.

Бу ҳақда экстремистик ташкилотлар фаолияти бўйича етакчи ироқлик мутахассислардан бири Хишам ал-Ҳошимий ўтказган тадқиқотда айтилмоқда.

Мутахассиснинг маълумотларига кўра, жангариларнинг жиноятларидан энг кўп шаитат ва ал-бунимар қабилалари вакиллари азият чекканлар. Шаитат қабиласининг 800 нафар, ал-бунимар вабиласининг 580 дан кўпроқ вакили ўлдирилган. Ал-буфраж, ал-буғаним ва ал-буиса қабилаларидан камида 300 нафардан одам ўлдирилган. Ироқда ИШИД босиб олган ҳудудларда жойлашган яна ўнта қабиланинг бир неча ўнлаб ва икки юзгача одами жангарилар қурбонига айланган.

Ал-Ҳошимийнинг таъкидлашича, ИШИД тарафдорлари ўзларини сунний мазҳабига амал қилишларини айтсаларда, улар томонидан ўлдирилган ироқликларнинг деярли барчаси суннийлардан ташкил топган.