Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:31 / 30.06.2015
4135
1 дақиқада ўқилади
Обама Бразилияни “минтақавий” Россиядан фарқли ўлароқ “глобал даражадаги давлат” деб атади
АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда Бразилия президенти Дилма Руссеф билан учрашуви чоғида Бразилияни “глобал даражадаги давлат” деб атади.
Бундан ташқари, икки давлат президентлари ўз давлатлари ўртасида одамларнинг ҳаракатланишини енгиллаштириш мақсадида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Март ойида Обама “Украинадаги ҳаракатлари кучидан кўра кучсизлигидан дарак берувчи Россияни “минтақавий давлатдан” бўлак давлат эмас”, деб айтган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш