Жаҳон | 10:08 / 30.06.2015
3917
1 дақиқада ўқилади

Қуддус шаҳри яқинида юз берган отишма оқибатида 4 киши жароҳат олди

29 июнь куни номаълум шахс Қуддус шаҳри яқинидаги Швут Рахель шаҳарчасида отишма уюштирди. Оқибатда 4 киши яраланди. Бу ҳақда Исроилнинг “Гаарец” газетаси хабар берди.

Яраланганлар вертолёт ёрдамида яқин орадаги шифохонага етказилди. Айни пайтда босқинчи қидирилмоқда, воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш