Спорт | 10:17 / 01.07.2015
2116
1 дақиқада ўқилади

«Арсенал» Варгасни 16 миллион евро эвазига харид қилиши мумкин

"Арсенал” Италиянинг “Наполи” жамоаси билан 25 ёшли футболчи Эдуардо Варгас борасида музокаралар ўтказмоқда. Ушбу трансфер нархи 16 миллион еврога баҳоланяпти.

Варгаснинг “Арсенал”га ўтишида унинг терма жамоадоши Алексис Санчес катта роль ўйнаши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни Варгас “КПР” таркибида ижарада ўтказганди. У бу жамоа таркибида 21 марта майдонга тушган ҳамда бу ўйинларда 4 гол уриб, 2 марта голли пас узатган.